Шу вақтгача Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори в.б. лавозимида ишлаган Ойбек Элмуратов Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар этиб тайинланди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига қайтарилди. Ўтган йилнинг декабрь ойида маъмурий ислоҳотлар доирасида у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги таркибига ўтказилганди.
Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари С.К. «Док-1 Макс» сиропи қонуний ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтганда ҳам, ундаги заҳарли моддаларни аниқлаб бўлмаслигини таъкидлади. У Ўзбекистонда дори ишлаб чиқариш ва текшириш бўйича белгиланган амалдаги тартибнинг ишончсизлигига шаъма қилди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига Улуғбек Эгамов раҳбар бўлди. Агентликнинг аввалги директори Сардор Кариев «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропи воқеалари ортидан ишдан олинганди.
«Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропининг ножўя таъсири сабабли болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди.
Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевни ишдан олди. «Болалар ўлими соҳада ишлар аҳволи, назорат йўқлигини кўрсатди. Мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради», — деди президент.
Президент жума кунги видеоселектор йиғилишида дунёқарашини ўзгартирмагани, ҳозирги вазиятдан хулоса чиқармаётгани учун Фармацевтика агентлиги директори Сардор Кариевга «ҳайфсан» берди. Унинг икки ўринбосари Дилшод Акбаров ва Алишер Темиров эса ишдан бўшатилиши айтилди. Бундан ташқари, «Ўзбекистон темир йўллари» раиси в.б. Хуснутдин Хасилов ҳам «ҳайфсан» олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг